Ҳурматли фуқаро сизнинг фикрингиз биз учун муҳим!

2020 йил 1 январ ҳолатига Пахтачи туман бюджети қўшимча манбаларининг 10 фоизи миқдори 318 188 198 сўмни ташкил этади.

Ушбу маблағни жамоатчилик фикри асосида белгиланган тадбирларни молиялаштиришга йўналтирилишида Сизнинг иштирокингизни сўраймиз. 

Бунинг учун Сиз openbudget.uz  сайтида “Ташаббусли бюджет” ҳаволаси орқали вилоятимиз ва туманимиз аҳолиси томонидан таклиф этилаётган тадбирларга овоз беришингиз ёки овоз бериш саҳифасининг қуйи қисмида жойлашган “фикрингизни қолдиринг” тугмаси орқали ўз таклифингизни қолдиришингиз сўралади. 

Тадбирга овоз бериш ёки таклиф бериш давомийлиги 2020 йил 1 февралдан  2020 йил 20 февралга қадар давом этади. 

Шу муносабат билан Сиздан, тадбирда фаол иштирок этишингизни сўраймиз.

Таклиф ва овоз бериш учун: openbudget.uz

Пахтачи тумани молия бўлими Ахборот хизмати

2015-2024 © GOVERNMENT OF PAKHTACHI DISTRICT. Maked by: SAKTRM