Бугун 11-сентябрь куни Пахтачи тумани ҳокими М.Ҳамдамов туман прокурори Э.Шарипов, тумандаги масжидлар имомлари ва бир гуруҳ ёши улуғ мўмин-мусулмонлар билан “Бодой” маҳалласидаги “Болғали” масжидининг биринчи ғиштини қўйилишида иштирок этишди.
Масжиднинг биринчи ғиштини туман ҳокими М.Ҳамдамов яхши ниятлар билан қўйиб берди. Шунингдек, туман прокурори Э.Шарипов, оқсоқоллар ва ҳомийлар ҳам ғишт қўйишди. Қуръон тиловат қилиниб, эҳсон оши берилди.